БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИДА СТРЕСС ДАРАЖАСИНИ ЎРГАНИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК СЎРОВНОМА (ИПС) ВА УНИНГ ЭМПИРИК НАТИЖАЛАРИ
Keywords:
стресс, стрессли кечинмалар, стрессор, стресс даражаси, стрессоген вазиятларAbstract
Мақолада раҳбар ва ходимлар шахсида намоён бўладиган стресс ҳолати даражалари
ижтимоий-психологик сўровнома орқали эмпирик тадқиқ қилинганлиги ва ундан олинган натижалар
батафсил ёритилган. Эмпирик ўрганишлар шуни кўрсатдики, раҳбар ва унинг қўл остидаги ходимлар
фаолиятида кундалик иш юкламасининг ортиши, жамоадаги шахслараро муносабатда
зиддиятларнинг келиб чиқиши, бошқарув жараёнидаги ҳамкорлик ишларида низоли вазиятларнинг
юзага келиши ва унинг таъсирида пайдо бўладиган стрессли ҳолатларнинг даражасини аниқлаш
масаласи мазкур мақолада ўз ифодасини топди. Шунингдек, тадқиқот объектларининг демографик
маълумотлари ҳам ўзаро миқдорий жиҳатдан таҳлил қилинган. Бугунги кунда бошқарув
самарадорлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, соҳага
доир муаммоларнинг ечимини топиш долзарб масала сифатида қаралмоқда.