БУГУНГИ ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ВАТАН ВА ВАТАНПАРВАРЛИК, МИЛЛАТ ВА МИЛЛАТПАРВАРЛИК ТУШУНЧАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Ключевые слова:
глобаллашув онг, маданият, педагогика, кузатиш, эксперт баҳолаш, анализ ва синтезАннотация
Инсоният тараққиётининг бугунги босқичи глобаллашув жараёнлари билан бевосита боғлиқ
равишда кечмоқда. Бу эса глобаллашув жараёнининг мазмун-моҳиятини чуқурроқ ўрганишни, унинг
ижобий ва салбий томонларини чуқур таҳлил қилишни ва ҳар бир мамлакатда олиб борилаётган
ички ва ташқи сиёсатни унга мослаштиришни талаб қилади. Хусусан, ёшларни ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш, уларни глобаллашув жараёнининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш ҳар бир
мамлакатнинг ички сиёсатидаги долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси мисолида глобаллашув жараёнининг намоён
бўлиш шакллари, унинг ўзига хос жиҳатлари, глобаллашув шароитида ёшларни ватанпарварлик
руҳида тарбиялаш масаласида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон ёшларини уларнинг миллий
менталитетига мос келмайдиган ғоялардан ҳимоя қилишнинг зарурати ва шартлари таҳлил
қилинган. Таҳлил жараёнида хорижий тадқиқотчиларнинг бу борадаги ишлари шарҳланган.